Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Душанбе раиси Тошкент бўйлаб саёҳатда (фото)
4.12.2019 11:14,  
793

Кеча 3 декабрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрининг мери, мамлакат президенти Эмомали Раҳмоннинг ўғли Рустам Эмомали Тошкентга ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.

Меҳмонни Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олган эди. Шунингдек, кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам Душанбе шаҳри раиси Рустам Эмомалини қабул қилган эди.

Шунингдек, Рустами Эмомали бошчилигидаги делегация аъзолари Тошкентдаги диққатга сазовор жойларга пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ҳамроҳлигида ташриф буюрди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Дастлаб меҳмон “Ҳумо Арена” муз саройи ҳамда унинг имкониятлари билан танишди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, делегация аъзолари “Наврўз” боғига бордилар ва у ерда барпо этилган этно шаҳардаги ўзига хосликлар билан танишдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Делегация аъзолари Юнусобод туманидаги Ички ишлар бўлимининг янги биносини ҳам кўздан кечириб, тизимда қўлланилаётган янги техника ва технологиялар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Душанбе шаҳри раиси Рустами Эмомали бошчилигидаги делегация аъзолари Tashkent cityʼда бўлиб, у ерда фойдаланишга топширилган боғ ва иншоотлар билан ҳам танишдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Меҳмонлар Tashkent cityʼнинг кечки, ёғдулар оғушидаги гўзал манзараси ва мусиқали фавворанинг ёқимли кўринишидан ҳам баҳраманд бўлдилар.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан