Душанбеда Ўзбекистондан келтирилган мобил шифохоналар ишга тушди

Душанбеда Ўзбекистондан келтирилган мобил шифохоналар ишга тушди

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрининг "Бофанда" стадионида ташкил этилган мобил шифохона ўз фаолиятини бошлади.

"Тожикистон соғлиқни сақлаш вазирлиги шифохонани коронавирусга чалинган беморлар учун барча керакли дори-дармон билан таъминлади. Ҳозирча бошқа давлатлардан врачларга эҳтиёжимиз йўқ", деди шифохона бош врачи Маҳмадулло Қосимов.

Ҳозирча шифохонада коронавирусга чалинган беморлар ёки карантинга олинганлар қабул қилиниши ҳақида аниқ маълумот йўқ. Бу мобил шифохонага 1000 кишигача жойлаштириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 7 май куни қардош Тожикистонга беғараз ёрдам сифатида зудлик билан 144 та мобил тиббий контейнет жўнатиш ҳақида буйруқ берганди.