Катта миқдордаги валюта — 1,64 млн. АҚШ долларини Қирғизистонга олиб чиқилишига чек қўйди.
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги «Дамас» автомашина текширилганда, унда 968 минг 900 АҚШ доллари борлиги маълум бўлди.
Шунингдек, ушбу тумандаги ёғоч бозори ҳудудида уни кутиб турган, 1964 й.т., муқаддам судланган жиноий шериги ҳам ушланиб, унинг «Дамас» автомашинасида бўлган 672 минг 206 АҚШ доллари ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда вақтинча рўйхатдан ўтиб, яшаётган ушбу жиноий гуруҳ етакчиси, қирғизистонлик шахс Тошкент шаҳрида ҳамда гуруҳ аъзолари бўлмиш 5 нафар Қирғизистон фуқаролари Андижон шаҳрида қўлга олинди.
Тадбир натижасида жами 1 млн. 641 минг 106 АҚШ долларининг мамлакатимиздан чиқиб кетилишига чек қўйилди.