ДХХ боғча мудирасини пора олаётган вақтда ушлади

ДХХ боғча мудирасини пора олаётган вақтда ушлади

ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Бухоро вилоят бошқармалари ходимлари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, натижада 27 феврал куни соат 15:20 ларда Бухоро шаҳрида жойлашган мактабгача таълим муассасаси мудираси 34 ёшли Р.Ф. муассаса ошпази Ф.Э.нинг жияни Д.М.ни тарбиячи вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 250 АҚШ доллари олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг вилоят бошқармаси томонидан Р.Ф.га Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.