ДХХ, Бош прокуратура ва ИИВга қарашли давлат корхоналари сотувга қўйилади

ДХХ, Бош прокуратура ва ИИВга қарашли давлат корхоналари сотувга қўйилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамалари портали regulation.gov.uz сайтига “Иқтисодиётда давлат улушини қисқартиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ўзбекистон президенти қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Лойиҳада таъкидланишича, давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ этиш бўйича Ишчи гуруҳлар давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятини танқидий таҳлил этган ҳамда иқтисодиётда улар улушини кескин қисқартириш бўйича таклифлар ишлаб чиққан.

Қарор лойиҳасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига қарашли “Surkhan Global Trade” МЧЖ (10 % миқдорида);

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тегишли “Ҳуқуқ” газетаси таҳририяти ДУК (100 %) сотувга қўйилади.

Шунингдек, Ички ишлар вазирлигига қарашли қуйидаги ДУК ва МЧЖлар хусусий секторга сотилиши режалаштирилган.

Мавзуга доир: Сохта ДХХчилар бир фуқарони қўрқитиб 150 минг долларини олиб қўйишди (видео)