Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ давлат чегарасидан дрон ёрдамида ўтказилган «Макаров» тўппончасини мусодара қилди
28.01.2021 17:19,  
151

Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари Қозоғистон чегарасидан мамлакат ҳудудига дрон ёрдамида ўқотар қуролни ўтказишга уринган шахсларни қўлга олди. 

Маълум қилинишича, ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда қурол-яроғ ва ўқ-дориларнинг республика ҳудудига контрабанда йўли билан олиб кирилишига қарши курашиш доирасида тезкор-қидирув тадбири ўтказилган.

Тадбир давомида кузатувга олинган Тошкент шаҳрида яшовчи икки нафар фуқаро пойтахт вилоятининг Тошкент туманидан ўтувчи ўзбек-қозоқ давлат чегараси яқинига келиб, Қозоғистон Республикаси ҳудудидан ноқонуний йўл билан ўтказилган ўқотар қуролни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Экспертиза хулосасига кўра, ушбу қурол ўқ отиш учун яроқли ҳолатдаги «Макаров» номли тўппонча ҳисобланиб, унинг ўқдонида 6 дона жанговар ўқлар бўлган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида аниқланишича, ушбу қурол Қозоғистон Республикасида яшовчи шахсдан 4 минг АҚШ долларига сотиб олинган бўлиб, сотувчи уни учувчисиз учиш аппарати, яъни дрон ёрдамида давлат чегарасидан ўтказиб берган.

«Таъкидлаш лозимки, қўлга олинган фуқароларнинг бири 2012 йилда Жиноят Кодексининг 97-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилган бўлса, 2019 йилда 169-моддаси билан айбли, деб топилиб, унга нисбатан 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, Жиноят Кодексининг 246-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган», дейилади ДХХ матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан