Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ жойларда гиёҳванд моддалар савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди
21.02.2022 22:30,  
91

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, Чегара қўшинлари ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Узун туманида яшовчи, 1991 й.т. фуқаро давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Тожикистон Республикасидан 5 кг 593 гр. “опий” моддасини мамлакатимизга олиб келган вақтида қўлга олинди. 

Шунингдек, тезкор тадбир давом эттирилиб, унинг Узун туманида яшовчи, 1986 й.т. жиноий шериги ҳамда ушбу ажал оғусининг буюртмачилари ҳисобланган, Денов туманида истиқомат қилувчи, 1985 ва 1990 йилларда туғилган ака-ука ҳам ушланди. 

ДХХ Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимларининг вилоят ИИБ билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирида эса Термиз шаҳрида яшовчи, 1969 й.т. фуқаро ва унинг 1990 ҳамда 1992 йилларда туғилган 2 нафар ўғли ўзларининг “Cobalt” русумли автомашинасида Тошкент шаҳри томон кетаётган вақтларида Чироқчи туманидаги “Умакай” ЙПХ масканида тўхтатилди.

Автомашина кўздан кечирилганда, унинг мотор қисмига яшириб қўйилган 1 кг “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. 

“Умакай” ЙПХ масканида қайд этилган яна бир ҳолатда “Термиз-Тошкент” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган “Cobalt” русумли автомашина тўхтатилиб текширилди. Натижада, унда йўловчи сифатида кетаётган 1959 йилда Денов туманида туғилган, муқаддам икки маротаба гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган шахс ёнида 350 гр. “гашиш” ва 65 гр. “опий” моддалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, учинчи шахслар томонидан Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган ушбу наркотиклар Тошкент шаҳрида сотилиши керак бўлган. 

Фарғона туманида яшовчи, 1966 й.т., муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган фуқаро 426 гр. “гашиш” моддасини Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтиб, шундан 107 грамминиБувайда туманида яшовчи, муқаддам судланган шахсга сотаётган вақтида уларнинг иккаласи ҳам қўлга олинди.

Шунингдек, унинг бошқарувидаги “Cobalt” русумли автомашина салонига яшириб қўйилган наркотик модданинг қолган қисми ҳам аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди. 

Наманган вилоятида кузатилган ҳолатда эса Тошкент шаҳри томон ҳаракатланиб кетаётган автотранспорт воситаси Поп туманида жойлашган “Наманган мунтазам” ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилди. 

Натижада, унда 2160дона флаконда “Тропикамид” кучли таъсир қилувчидори воситаси борлиги маълум бўлди ва процессуал тартибда олиб қўйилди. Аниқланишича, Қирғизистон Республикасидан ноқонуний олиб ўтилган мазкур дори воситалари Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 й.т. муқаддам судланган шахсга тегишли бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан