Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи сифатида белгиланмоқда
17.03.2022 13:02,  
82

Олий Мажлис Сенатинг йигирма тўртинчи ялпи мажлисида “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам муҳокама қилинди.

Қонун 8 та боб ва 40 та моддадан иборат бўлиб, уларда Қонуннинг мақсади, вазифалари, асосий тушунчалар, кибержиноятчиликнинг олдини олиш, унга қарши курашишнинг принциплари, йўналишлари, усуллари, масъул давлат органи ва унинг ваколатлари, киберхавфсизлик ҳодисалари бўйича чоралар кўриш ҳамда халқаро ҳамкорлик масалалари назарда тутилмоқда.

Жумладан, Қонуннинг мақсади мамлакатимизда киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, унинг асосий вазифалари кибермаконда шахс, жамият ва давлат манфаатларини ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳисобланади.

Қонунда кибержиноятчилик, кибертаҳдид, киберхавфсизлик, киберҳимоя ва киберҳужум каби тушунчалар қўлланиб, киберхавфсизликни таъминлашнинг асосий принциплари ва бу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланмоқда.

Шунингдек, Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланиб, унинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, Қонун давлат органлари ва ташкилотларининг киберхавфсизликни таъминлаш борасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини  назарда тутади.

Шу билан бирга, Қонун билан киберхавфсизлик субъектларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги юзасидан экспертизадан мажбурий тартибда ёки киберхавфсизлик субъектларининг ташаббусига кўра амалга оширилиши белгилаб берилмоқда.

Қонунда кибержиноятчилик ҳодисаларини текшириш, чоралар кўриш, содир бўлган ҳодисалар тўғрисидаги ахборотни ошкор қилишга қаратилган қатор чора-тадбирлар мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши, биринчидан, шахс, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади;

иккинчидан, киберхавфсизликни давлат томонидан тартибга солиш, ҳуқуқий, ташкилий, илмий-техник ва меъёрий услубий таъминот тизимини такомиллаштиришга, ахборот тизимлари ва ресурсларининг яхлитлигини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшади;

учинчидан, рухсатсиз ҳаракатлар, ахборотни йўқ қилиш, ўзгартириш, бузиш, нусхалаш, блоклаш ва мамлакатнинг ахборот тизимлари ва тармоқларига ноқонуний аралашишнинг бошқа шаклларининг олдини олишга хизмат қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан