Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ ўқитувчиларни ишга таклиф қилмоқда
17.01.2020 19:04,  
3455

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги “Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4375-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати тасарруфида Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ташкил этилмоқда.

ЎзАʼнинг хабар беришича, Давлат хавфсизлик хизмати мазкур лицейга билими юқори даражали, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни ишга таклиф қилмоқда.

“Темурбеклар мактаби”нинг ўқитувчилари ва бошқа ходимларига “Темурбеклар мактаби”нинг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари тизими татбиқ этилади.

“Темурбеклар мактаби” ишчи ва хизматчилари сонидаги ходимларининг базавий тариф ставкалари:

  • ўқитувчилар учун – 5 баробар;
  • психолог учун – 3 баробар;
  • ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари – 2 баробар оширилган миқдорда тўланади.

“Темурбеклар мактаби”да ишлаш учун қуйидаги фанлардан дарс берувчи ўқитувчилар ишга таклиф этилади:

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейига ўқитувчилар танлов асосида қабул қилинади.

“Темурбеклар мактаби”нинг манзили: Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Геофизика шаҳарчаси (Қибрай қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ўрнида).

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Қибрай “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ишлашни хоҳловчи ўқитувчилар 2020 йилнинг 10 февралига қадар ДХХ Институтига (Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчаси 20-уй) ёки 71-252-92-30 телефонига мурожаат қилишлари мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан