ДХХ Сурхондарёда «эгаси йўқ» 61 кило гиёҳванд модда топди

ДХХ Сурхондарёда «эгаси йўқ» 61 кило гиёҳванд модда топди

Фото: Яндекс

ДХХ органлари томонидан гиёҳванд моддалар савдосига қарши курашиш, унинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш борасида қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хабар беришларича, Тожикистондан катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаси контрабанда йўли билан олиб ўтилиб, Сурхондарёнинг Сариосиё тумани “Сарижар” маҳалласи ҳудудига яшириб қўйилгани тўғрисида маълумот тушган.

“Ушбу маълумот асосида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан тезкор тадбир ўтказилди ва воқеа жойидан 61 килограмм 838 грамм гашиш процессуал тарзда расмийлаштириб олинди”, — дейилади идора ахборотида.

Қайд этишларича, ҳозирда мазкур гиёҳванд модданинг кимга тегишли эканлигини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.