Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ: Терроризмни молиялаштирмоқчи бўлган фарғоналик шахслар озодликдан маҳрум этилди
4.01.2023 11:36,  
129

Бугунги кунда халқаро террористик ташкилотлар ҳамда диний экстремистик оқимлар аъзолари ижтимоий тармоқлардан тарғибот қуроли сифатида кенг фойдаланмоқда. Бу кўп ҳолларда ёшларнинг тўғри йўлдан адашишларига сабаб бўляпти.

Жумладан, Қўқон шаҳрида яшовчи – 1995 йилда туғилган К.Ҳасанов 2019 йилда Россия Федерациясининг Москва шаҳрига ишлаш учун бориб, ижтимоий тармоқлар орқали Сурия давлатидаги "Тавҳид ва жиҳод катибаси" террористик ташкилоти аъзолари таъсирига тушиб қолган.

Уларнинг даъватлари оқибатида ташкилот ғояларига хайрихоҳлик билдириб, "молиявий жиҳод" қилишга аҳд қилган.

Ушбу мақсадда танишларидан пул йиққан, лекин ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар сабабли юбора олмаган.

Шунингдек, К.Ҳасанов Қўқон шаҳрида яшовчи таниши – 1996 йилда туғилган С.Зокировни ҳам тўғри йўлдан адаштириб, уни Суриядаги биродарларга моддий ёрдам беришга ундаган.

Ўз навбатида, С.Зокиров Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшовчи шахсларни ёллаб, "молиявий жиҳод" қилишга чорлаши ва улар берган пул маблағларини Суриядаги террористик ташкилотлар аъзоларига юбориши керак бўлган.

К.Ҳасановнинг навбатдаги топшириғига кўра, С.Зокиров "Telegram" мессенжери орқали Суриянинг Идлиб шаҳрида яшовчи шахс билан боғланиб, унга 50 минг АҚШ доллари юборишни режалаштираётганини айтган.

Лекин, Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда С.Зокиров ушбу пул маблағини юбормоқчи бўлган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Шунингдек, К.Ҳасанов ҳам хорижда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар судининг ҳукмига кўра, қонунбузарлар Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, К.Ҳасанов 8 йил муддатга, С.Зокиров эса 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан