Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ДХХ томонидан Сирдарёда 31 нафар маҳкум билан Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаштирган маҳбус аниқланди
7.03.2022 18:03,  
181

Ўзбекистон Республикасининг турли вилоятларидаги жазони ижро этиш манзил колонияларида сақланаётган 20 нафар маҳкум ва 11 нафар озодликда юрган фуқаро билан алоқада бўлиб, бузғунчи ғоялар тарғиботи билан шуғулланган ва келажакда Суриядаги жангарилар сафига чиқиб кетишни режалаштирган маҳбус аниқланди.

1991 йилда туғилган П.С. аввал «Тавҳид ва жиҳод катибаси» халқаро террористик ташкилотига аъзолиги учун 6 йилга озодликдан маҳрум этилиб, 2020 йилдан буён Гулистон туманидаги манзил колонияда жазо ўтаётган эди. У ўз қилмишларидан тўғри хулоса чиқармасдан, пинҳона равишда бошқа маҳкумларга ва озодликдаги танишларига экстремистик ва ақидапарастлик руҳидаги материалларни тарқатиб келганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ДХХ ва ИИВ Сирдарё вилояти бўйича бошқармалари ҳамкорлигида прокурор санкциясига асосан 31 нафар фуқаронинг жазони ўташ ва яшаш манзилларида тезкор-тергов ҳаракатлари амалга оширилди.

Аниқланган ашёвий далиллар ва электрон ташувчи мосламаларда сақланган материалларга асосан Жиноят кодексининг 244 прим 1-моддаси 3-қисми «а, г» бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан