Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ДХХ уч вилоятда салкам 3 кг наркотик модда ҳамда 4 минг донадан ортиқ кучли таъсир қилувчи дориларни фош қилди
13.04.2022 13:49,  
72

Маълум бўлишича, “Самарқанд-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган Lacetti Чуст тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилганда йўловчи сифатида кетаётган, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1968 ва 1991 йилларда туғилган 2 фуқаронинг ёнида 1 кг 470 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Аниқланишича, учинчи шахслар томонидан Тожикистондан Ўзбекистон ҳудудига ўтказилган ушбу наркотикларни Наманган шаҳрига олиб бориб беришлари эвазига, мазкур 2 фуқаронинг ҳар бирига 1 млн сўмдан пул берилиши ваъда қилинган.

Бошқа бир ҳолатда эса Наманган шаҳрида яшовчи, 1978 йилда туғилган, муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган шахс бошқарувидаги Lada вилоят марказида тўхтатилиб текширилганда, унинг салонида 931 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

Шунингдек, у қирғизистонлик наркокурьер томонидан мамлакат ҳудудига ўтказилган мазкур ажал оғусини Янгиқўрғон туманида истиқомат қилувчи, 1974 йилда туғилган, муқаддам гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ жиноят содир этганлиги учун судланган шахсдан олганлиги аниқланди ҳамда у ҳам ушланди.

Наманган шаҳридаги автотураргоҳлардан бирида 1984 йилда туғилган маҳаллий фуқаро 1.568 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1600 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятида яшовчи, 1989 ва 1992 йилларда туғилган 2 фуқаро 496 гр. “гашиш” моддасини келгусида сотиш мақсадида Тошкент шаҳрига олиб келган вақтларида Чилонзор туманида ушланди.

Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1991 йилда туғилган фуқаро 1680 дона “Регапен” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 30 млн сўмга, Бектемир туманида қайд этилган ҳолатда эса 1991 йилда туғилган муқаддам судланган шахс 133 дона “Регапен” ва 43 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 12 млн сўмга сотаётган вақтларида қўлга олинди.

Шунингдек, “Фарғона-Сирдарё” йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Гулистон шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Gentra русумли автомашина “Сайхунобод” ЙПХ масканида тўхтатилиб текширилганда, унда 242 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситаси ҳамда муомаласи чекланган наркотик моддалар туркумига кирувчи 78 дона “Трамадол” дори воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, 1992 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг Гулистон шаҳридаги яшаш манзилидан 406 дона “Регапен” ва 56 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан