Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"E-auksion"да Чирчиқ шаҳридаги ер 23 баравар қимматга сотилди
24.06.2022 08:26,  
46

Бошланғич нархи 26,3 миллион сўм бўлган 0,21 гектар ер участкаси мактабгача таълим муассасалари қуриш учун ижара ҳуқуқи билан 620,9 миллион сўмга баҳоланди.

Бир кунлик савдолар натижасида бошланғич нархи 24,2 миллиард сўм бўлган 944 та савдо объекти 44,9 миллиард сўмга реализация қилинди.

14 та давлат активи сотилган бўлса, 93 таси ижарага берилди. 262 та тадбиркорлик учун ер участкалари сотилди.

Жумладан, давлат мулки ижарага бериш йўналишида:

— Тошкент шаҳар, Чилонзор туманидан йиллик ижара ставкаси 10,9 миллион сўм бўлган Республика олимпия ва паралимпия захиралари коллежининг бўш турган бино қисми учун 168,6 миллион сўмга таклиф берилди.

Тадбиркорлик учун ер участкалари йўналишида:

— Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳридан бошланғич нархи 26,3 млн. сўм бўлган 0,21 гектар ер участкаси мактабгача таълим муассасалари қуриш учун ижара ҳуқуқи билан 620,9 миллион сўмга баҳоланди.

— Бухоро вилояти, Бухоро туманидан бошланғич нархи 60,3 млн. сўм бўлган 0,041 гектар ер участкаси кўп қаватли уй-жой қуриш учун ижара ҳуқуқи билан 638,7 млн. сўмга сотилди.

— Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳридан нархи 7,2 млрд. сўм бўлган 4,97 гектар ер участкаси клиникалар, диспансерлар, дорихоналар қуриш учун мулк ҳуқуқи билан 8 млрд. сўмга сотилди. Бу ҳақида "E-auksion"электрон савдо платформасининг расмий телеграм каналида хабар берилди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан