ЕЧЛ финалидан кейин Парижда тўполон кўтарилди.148 киши ҳибсга олинган

ЕЧЛ финалидан кейин Парижда тўполон кўтарилди.148 киши ҳибсга олинган

23 август куни кечқурун Парижда футбол ишқибозлари томонидан уюштирилган тартибсизликларда иштирок этгани учун камида 148 киши ҳибсга олинган.

Тартибсизликлар Лиссабонда Чемпионлар Лигаси финали тугаганидан кейин бошланди, Франциянинг ПСЖ жамоаси Германиянинг Бавария клубига 0:1 ҳисобида ютқазди.

«Бавария» 6 карра Чемпионлар Лигасининг ғолибига айланди (видео)

Париж клубининг мухлислари ўйинни «Парк де Пренс» стадионида ўрнатилган экранларда томоша қилишди. Кейин улар олов ёқишни бошлади, яқин атрофдаги дўконлар ва машиналарни синдира бошладилар. Ёввойи тартибсизликлар Елисей саройига давом этди. Полиция мухлисларга қарши кўздан ёш оқизувчи газ ишлатган.