Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал жавоб беллашувларидан ўрин олган икки тўқнашув ўз ниҳоясига етди.
"Бавария" ўз майдонида "Вильярреал"ни қабул қилди. Дастлабки баҳсда испанияликлар 1:0 ҳисобида муваффақият қозонганди. Жавоб баҳсида эса 1:1 ҳисоби қайд этилди. Натижада, "Вильярреал" 2:1 ҳисоби билан ярим финалга йўлланма олди.
Иккинчи беллашув Мадридда кечди. Унда "Реал" клуби "Челси"ни қабул қилди. Лондонда кечган биринчи баҳсда 3:1 ҳисобида "Реал" муваффақият қозонганди. Худди шу ҳисоб Мадридда ҳам қайд этилди. Икки ўйин натижасига кўра, мувозанат тикланди ва жамоалар қўшимча бўлимларда ўз омадини синаб кўрди.
Қўшимча бўлимнинг дастлабкисида Карим Бензема бош билан гол уриб, "Реал"нинг устунлигини таъминлади.
Шу тариқа, "Реал" қўшимча бўлимлардаги гол эвазига "Челси"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўлланма олди.
ЕЧЛ. чорак финал. Жавоб беллашувлари
"Бавария" – "Вильярреал" 1:1
Голлар: 1:0 – 52 Левандовски, 1:1 – 88 Чуквуэзе.
"Реал Мадрид" - "Челси" 2:3
Голлар: Мэйсон Маунт 15', Антонио Рюдигер 51', Тимо Вернер 75', Родриго 80', Карим Бензема 96'