Эфиопиядаги қонли норозиликларда 166 киши ҳалок бўлди

Эфиопиядаги қонли норозиликларда 166 киши ҳалок бўлди

Фото: Reuters

Эфиопия машҳур қўшиқчи Хачалу Хундессанинг ўлдирилишидан кейин норозиликлар тўлқини остида қолди. Миллатлараро тартибсизликлар натижасида бир неча кун давом этган норозилик намойишларида камида 166 киши ҳалок бўлди.

34 ёшли Хундесса Эфиопиядаги энг йирик оромо этник гуруҳининг вакили ва уларнинг ғоялари ва интилишларининг ифодаси эди. Хонанда норозилик қўшиқлари билан танилган ва 2018 йилда ҳокимиятнинг алмашишига олиб келган ҳукуматга қарши норозилик намойишлари ортидан тингловчиларнинг машҳурлиги ва муҳаббатига сазовор бўлган. Ўша вақтдан бери бир йил олдин Эритрея билан ярашгани учун Нобел Тинчлик мукофотини олган амалдаги бош вазир Абий Аҳмад Али ҳокимият тепасида.

Тинчлик бўйича Нобел мукофоти Эфиопия бош вазири Абий Аҳмадга берилди

Хундесса ўтган душанба куни отиб ўлдирилган. Унинг ўлимидан сўнг норозилик намойишлар пойтахт Аддис-Абебада ва оромо халқининг ватани бўлган Оромия вилоятида бошланди. Норозиликлар тўлқинини бостириш учун ҳукумат мамлакатнинг айрим қисмларида Интернетдан фойдаланиш имкониятини чеклаб қўйди.

Бош вазир Абий Аҳмад Али Хундессанинг ўлдирилиши ва норозиликларнинг бошланишини вазиятни издан чиқаришга уриниш деб баҳолади.

Полиция маълумотларига кўра, хонанданинг ўлдирилиши муносабати билан 35 киши ҳибсга олинган, улар орасида мамлакатнинг таниқли сиёсатчиси Жавар Муҳаммад ҳам бор. Жиноятнинг сабаблари ҳали аниқланмаган, аммо Хундессага ўлим таҳдиди қилингани маълум.

Эфиопиянинг учта телекомпанияси этник ва диний адоватни қўзғатган фитналар учун терговга тортилди. Улардан бири - Жавад Муҳаммадга тегишли Oromo Media Network станциясининг фаолияти тўхтатилди.

Мамлакатнинг айрим ҳудудларида вазият таранглигича қолмоқда. Эфиопиянинг шарқидаги Дире-Дауа шаҳрида полиция камида икки юз кишини ҳибсга олди.

Таҳлилчиларга кўра, ҳозирги тартибсизликлар Африканинг иккинчи йирик мамлакатидаги вазиятни беқарорлаштириши ва сиёсий инқирозни чуқурлаштириши мумкин.

Мамлакат ҳозирги бош вазир бошчилигида демократия сари ҳаракатни бошлади, аммо ҳозир ҳукумат Интернетни ўчириш каби нутқларни бостиришнинг репрессив усулларини қўллашда айбланмоқда.

Тартибсизликлар қандай бошланди?

Хонанданинг минглаб мухлислари ҳафта бошида пойтахт Аддис-Абебада ўз қаҳрамонлари билан хайрлашиш учун йиғилишди.

Бироқ, тартибсизликлар Хундессанинг жасади унинг она шаҳри Амбо шаҳрига олиб борила бошланганида бошланди, бунда таниқли ОАВ магнати ва амалдаги ҳукумат танқидчиси Жавар Муҳаммад ва унинг тарафдорлари томонидан намойишларга аралашиб, жасадни пойтахтга қайтаришга уринган.

Шундан кейин Муҳаммад ҳибсга олинди. Махсус кучлар ходимлари унинг қўриқчиларидан 8 та Калашников автомати, 5 та автомат ва 9 та радио узатиш мосламасини тортиб олди.

Сешанба куни, ғалаён туфайли, Аддис-Абебада ҳокимият идоралари норозилик намойишлари Оромия вилоятига тарқалгани сабабли мамлакатнинг айрим қисмларида Интернетни ўчириб қўйди. Қароқчилик ва тўқнашувларнинг олдини олиш учун пойтахтда армия бўлинмалари жойлаштирилди.

Пайшанба куни зўравонликлар бошланишидан қўрққан полиция ихтиёрий равишда она шаҳри Амбо шаҳрида бўлиб ўтган хонанданинг дафн маросимига қатнашишга рухсат беришди.

"Овозимизни йўқотдик"

Фото: Reuters

Оромо вакилларининг таъкидлашича, Хундессанинг ўлдирилиши уларни овозидан маҳрум қилди.

Би-би-сининг Эфиопиядаги мухбири Бикеле Атомнинг сўзларига кўра, Хачалу шунчаки қўшиқчи эмас эди, у оромонинг тимсоли эди, у кўп йиллар давомида турли хил раҳбарлар остида ўз халқининг сиёсий ва иқтисодий маржиналлашишини очиқ эълон қилган.

Хачалу Хундесса 17 ёшида норозилик намойишларида қатнашгани учун беш йилга қамалган. Эфиопияни тарк этган бошқа кўплаб адолат курашчиларидан фарқли ўлароқ, у мамлакатда қолди ва ёшларни ўз ҳуқуқлари учун курашишга ундашда давом этди.