Қоҳирадан Пекинга йўл олган EgyptAir авиакомпанияси самолёти Ўзбекистоннинг Урганч шаҳри аэропортига шошилинч тарзда қўнди. Бу ҳақда Баҳрайннинг Ал-Васат нашри авиакомпанияга асосланган ҳолда хабар бермоқда.
ОАВ маълумотларига қараганда, Миср ҳукуматига самолётда портловчи ускуна борлиги ҳақида аноним қўнғироқ бўлганидан кейин, у шошилинч равишда қўнишга мажбур бўлган.
Ўзбекистон Ҳаво йўллари хабарига кўра, самолёт Ургенч аэропортига маҳаллий вақт билан эрталаб соат 08:00да қўнган. Айни дамда, А-330 самолётининг 118 йўловчиси ва 17 экипаж аъзолари хавфсиз масофага эвакуация қилинган. Хавфсизлик хизмати мутахассислари самолётни текширувдан ўтказилмоқда.