Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕИ давлатлари олти ой ичида Россия нефтидан воз кечмоқчи ёҳуд санкцияларнинг 7-пакети маъқулланди
21.07.2022 08:30,  
96

Европа Иттифоқи Россиядан олтин олиб киришни тақиқлашни ўз ичига олган еттинчи санкциялар пакетини маъқуллади. Бу ҳақда Литванинг Европа Иттифоқидаги доимий вакили Арнольдас Пранцкявичюс маълум қилди.

“Европа Иттифоқи давлатларининг доимий вакиллари қўмитасида биз ҳозиргина Россияга қарши санкцияларнинг янги пакетини маъқулладик. Янги санкциялар пакетига олтинни тақиқлаш, янги экспорт назорати ва “Сбербанк” активларини музлатиш ҳам киритилган”, дейди у.

Пранцкявичюсга кўра, чекловлар 50 дан ортиқ жисмоний ва юридик шахсларга хам тегишли бўлади.

“Янги санкциялар пакети 21 июль куни кучга киради. Уларни тасдиқлаш тартиби эртага якунланади”, дейилади Чехиянинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси маълумотида. 

Июнь ойининг бошида Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи пакетини расман жорий қилган эди. Унда асосий чора Россиядан нефть етказиб беришга қисман эмбарго қўйиш бўлди. Тақиқ “Дружба” қувури орқали етказиб бериладиган хомашёни ўз ичига олмади. ЕИ давлатлари олти ой ичида Россия нефтидан, саккиз ой ичида нефть маҳсулотларидан воз кечишга келишиб олганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан