Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕИ давлатлари Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи пакети тўғрисида келишолмади
16.12.2022 08:46,  
60

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар чоршанбага ўтар кечаси бўлиб ўтган музокараларда Россияга қарши санкцияларнинг тўққизинчи раунди бўйича келишувга эриша олмади, дея хабар беради ЕИ етакчилари. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Польша ва бошқа айрим давлатларда тўққизинчи пакет юзасидан эътирозлар мавжуд. Бугун, 15 декабрь тунда Европа Иттифоқи давлатларига лойиҳанинг янги таҳрири тақдим этилади.

Агентликнинг таъкидлашича, ЕИ давлатлари орасида Россия ўғитларини Европа портларига экспорт қилиш масаласида келишмовчиликлар юзага келган.

Дипломатларнинг айтишича, айрим давлатлар Россиянинг ўғитларига нисбатан чекловлар киритиш ривожланаётган мамлакатларнинг озиқ-овқат саноатига таҳдид солади, деб ҳисоблайди. Бошқалар эса чекловлар жорий қилмаслик россиялик ўғит ишлаб чиқарувчиларнинг санкциялардан қутулишига олиб келишини айтган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан