ЕИ Россиядан Навалний иши бўйича очиқ тергов ўтказишни талаб қилди

ЕИ Россиядан Навалний иши бўйича очиқ тергов ўтказишни талаб қилди

Фото: Reuters

Россия Коррупцияга қарши кураш жамғармаси асосчиси Алексей Навалнийнинг заҳарланиши юзасидан ошкора тергов ўтказиши керак. Бу ҳақда Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Олий вакили Жосеп Борреллнинг ЕИ сайтида эълон қилинган баёнотида айтилади.

"Европа Иттифоқи жаноб Навалнийнинг ҳаётига қилинган уринишларни кескин қоралайди. Навалнийнинг заҳарланиши бўйича Россия расмийлари зудлик билан мустақил ва ошкора тергов бошлашлари шарт", - дейилади баёнотда.

Боррелл Навалнийни Берлиндаги "Шарите" касалхонасида ўтказилган дастлабки текширув натижаларига ишора қилди. Немис шифокорлари Навалний шерикларининг унинг заҳарланганига оид шубҳаларни тасдиқлашди, аммо рус шифокорлари уларнинг хулосасига қўшилмади.

"Шарите" клиникасида ўтказилган дастлабки натижалар шуни кўрсатадики, Россия мухолифати етакчиси Алексей Навалний Сибирда бўлганида заҳарланган. <...> Рус халқи, халқаро ҳамжамият сингари, жаноб Навалнийнинг заҳарланишининг сабабларини аниқлашни талаб қилмоқда. Жиноятчилар жавобгарликка тортилиши керак", - деди Боррелл.

20 август куни эрталаб Навалний Томскдан Москвага парвоз пайтида касал бўлиб қолди. Самолёт зудлик билан Омскка қўнди, шундан кейин сиёсатчи маҳаллий шошилинч касалхонага этказилди, у эрда у комага тушиб қолди. Икки кундан кейин Навалний даволаниш учун Берлиндаги Шарите клиникасига келтирилган.