Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕИ Россияга қарши олтинчи санкциялар пакетини қачон қабул қилиш муддатини маълум қилди
3.05.2022 09:26,  
78

ЕИ 10 май куни Россияга қарши олтинчи санкциялар пакетини қабул қилиши мумкин. Бу ҳақда «BBC news» манбаси хабар бермоқда.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар кенгашининг навбатдаги йиғилишида Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг олтинчи босқичини маъқуллашга ҳаракат қилмоқчи, деди блок бош дипломати Хосеп Боррел.

Янги пакет Россиянинг энергия экспортини чеклаб қўйиши, жумладан, Россия нефтини сотиб олишга эмбарго қўйиши мумкин, бу эса Москвани асосий даромад оқимидан маҳрум қилади.

Бироқ, пакетни қабул қилиш учун уни Европа Иттифоқи мамлакатлари маъқуллаши керак - ва улар ҳали ҳам бу масалада бир фикрга келишолмаган деб тан олди Боррел.

«Аммо мен ишонаманки, ҳеч бўлмаганда нефть импорти бўйича бу келишувга Кенгашнинг навбатдаги йиғилишигача эришиш мумкин», - дея қўшимча қилди у.

Кенгашнинг навбатдаги мажлислари 10 ва 16 май кунларига белгиланган.

Шу билан бирга, Европа Комиссияси Венгрия ва Словакияни Россия нефтига қарамлигини инобатга олган ҳолда, Венгрия ва Словакияни Россия нефтини сотиб олишга қўйилган эмбаргодан озод қилиши мумкин, деб ёзади Guardian газетаси комиссиянинг икки вакилининг баёнотларига таяниб. 

Халқаро энергетика агентлиги маълумотларига кўра, Венгрия ўтган йили хом нефть ва нефть маҳсулотлари импортининг 58 фоизини Россиядан олган. Мамлакат Россия нефтига қаттиқ қарам ва энергия билан боғлиқ санкцияларга қўшилмаслигини бир неча бор айтган.

Словакия эса нефть таъминотнинг 96 фоизини Россиядан олган.

27 давлатдан иборат блокни бирдамлигини сақлаб қолиш учун комиссия Словакия ва Венгрияга эмбарго киритмаслик ёки узоқ ўтиш давридан фойдаланмаслик ҳуқуқини таклиф қилиши мумкин, деди Reuters манбаси.

Комиссия расмийларининг айтишича, нефть эмбаргоси ​​босқичма-босқич киритилади ва келгуси йилнинг бошида кучга кириши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан