Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








ЕИ санкциялар доирасида Россия нефтини импорт қилишни ярим йилга тўхтатмоқчи
4.05.2022 21:12,  
95

Европа Иттифоқи Россияга қарши янги санкциялар эълон қилишда давом этмоқда. “Тhе Wаll Street Journal” хабарига кўра, ЕИ санкциялар доирасида Россия нефтини импорт қилишни ярим йилга тўхтатмоқчи.

– Олтинчи санкциялар пакети бугун, 4 май куни ЕИ мамлакати маъқуллагандан кейин тақдим этилади, дейилади хабарда. – Мазкур қарор ярим йил давомида Россия нефти импортини тўхтатишни таъминлайди. Нефть маҳсулотларини сотиб олишдан бутунлай воз кечиш жараёни 2022 йил сўнгига қадар якунланади.

Хитойдаги хусусий нефтни қайта ишлаш заводлари Россия нефтини сотиб олишда фаоллашди, деб хабар бермоқда “Finansial Тimes” нашри.

Хитой компанияларига Urals нефтини сотиб олиш фойдали бўлиб, унинг нархи бир баррель Brent маркасидан 35 долларга паст. Кpler аналитик компаниясининг таъкидлашича, ўтган ойда Хитой нефть ва нефть маҳсулотларини харид қилиш ҳажми 86 минг баррелни ташкил этди ва кунига ўтган йилнинг аналог ҳисобот давридаги ўртача кўрсаткичдан ошиб кетган.

Мутахассислар фикрича, гап Россиядан нефть импортининг сезиларли даражада ошиши ҳақида кетмоқда. Украина атрофидаги вазият 2022 йил 24 февралда ёмонлашди. Шундан сўнг АҚШ, Европа Иттифоқи ва Буюк Британия ҳамда бир қатор бошқа давлатлар Россияга қарши кенг кўламли санциялар киритди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан