Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕИ Савдо комиссари карантин қоидаларини бузганлиги сабабли ишдан бўшатилди
27.08.2020 17:28,  
50

Европа Иттифоқи Савдо комиссари Фил Хоган коронавирус пандемиясига қарши курашиш учун киритилган қоидаларни бузганлиги сабабли истеъфога чиқди. Истеъфога чиқиш хати The Irish Times нашри томонидан чоп этилган.

Хоган аввалроқ Ирландия ғарбида жойлашган голф клуби томонидан уюштирилган кечки овқатда қатнашган эди. Тадбирда сиёсатчи билан бирга 80 дан ортиқ меҳмонлар иштирок этди. Ўшанда Ирландияда оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланган эди. 

Хоган ўз баёнотида унинг Ирландияга яқинда қилган ташрифи ҳақидаги тортишувлар уни ишидан чалғитиши ва келгуси ойлардаги фаолиятига путур етказишини таъкидлади.

«Мен Ирландияга қилган саёҳатимдан жуда афсусдаман ... жуда кўп ташвиш, хавотир ва умидсизликни келтириб чиқарди. Мен ҳар доим Ирландияда COVID-19 туфайли қўйилган барча чекловларни бажаришга ҳаракат қилдим ва соғлиқни сақлаш тизимининг барча тавсияларига амал қилганимни тушуниб етдим, айниқса COVID-19 учун топширган тестим натижаси салбий чиққанидан кейин», - деди Хоган.

Шунингдек, у Ирландия халқидан ташриф давомида қилган хатолари учун узр сўради. Хоган коронавирус пандемияси даврида жамият ва жаҳон иқтисодиёти дуч келган муаммоларни тўлиқ тушунганиб етганига ишонтирди.

«Мен COVID-19'нинг шахслар ва оилаларга етказган зарарли таъсирини тушунаман ва уларнинг давлат хизматида бўлганлар кутилган вақтда стандартларга мос келмайди деб ўйлашларида уларнинг норозилик ва ғазаб туйғуларини тўлиқ тушунаман. Шуни таъкидлаш керакки, мен ҳеч қандай қонунларни бузмаганман», - деди Хоган. Шунингдек, у жамоат вакили сифатида коронавирус билан боғлиқ тавсияларни қатъийроқ бажариши кераклигини тан олди.

Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Хоганнинг қарорини ҳурмат қилишини ва унинг иши учун миннатдорлигини билдирди.

Голф клубидаги кечки овқатда Хогандан ташқари бошқа сиёсатчилар ҳам бўлган. Аввалроқ, Ирландия қишлоқ хўжалиги вазири Дара Каллеари ва сенатор Жерри Баттимер коронавирус чекловларини бузганлиги сабабли ишдан бўшатилган эди.

 

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов ва унинг меҳмонлари туғилган кун маросимида ниқобсиз кўринди (видео)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан