Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЕИнинг беш мамлакати Лукашенкони президент сифатида тан олишдан бош тортди
23.09.2020 18:32,  
429

Германия, Словакия, Литва, Латвия ва Эстония Александр Лукашенконинг инаугурациясидан сўнг Белоруснинг қонуний президенти сифатида тан олишдан бош тортди. Бу ҳақда Tut.by портали хабар беради.

«Қанақа майнабозчилик. Сохта сайловлар. Сохта инаугурация. Белоруснинг собиқ президенти собиқ бўлиб қолмаяпти», - деди Литва ташқи ишлар вазири Линас Линкявичус.

Унинг таъкидлашича, Лукашенконинг нолегитимлиги кейинчалик ёмон оқибатларга олиб келади.

Эстония ТИВ Урмас Рейнсалу Белорус раҳбари демократиянинг барча тамойилларига зид эканлигини айтиб, республикада эркин ва адолатли сайловлар ўтказишга чақирди.

Германия ҳукумати вакили Штеффен Зайберт ҳам Берлин Лукашенкони инаугурациядан кейин ҳам Беларус президенти сифатида тан олмаслигини айтди.

23 сентябрда Лукашенко "яширинча" Белорус Президенти лавозимига киришди. Инаугурация маросими Минскдаги Мустақиллик саройида бўлиб ўтди.

Ўз навбатида, ҳозирда Литвада яшаётган мухолифатчи Светлана Тихановская ўзини "Беларус халқининг ягона сайланган етакчиси" деб эълон қилди.

Тавсия Этамиз






Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан