Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Экопартия вакили Россия дарёлари сувини Оролга олиб келиш ҳақида таклиф қилди
13.12.2019 16:47,  
1931

Экологик партия вакили Орол денгизини қайта тиклаш учун Сибир дарёлари сувларини олиб келиш лойиҳасига қайтишни таклиф қилди. Бу таклифни Россия Фанлар академияси мухбир аъзоси, Ширшов номидаги Океанология институти директори ўринбосари Петр Завьялов юқори баҳолади.

Партия вакили дарёлар оқимини ўзгартириш ёки янги каналлар қазишни эмас, балки қувур қуриш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қилмоқда.

Экология ва океанология соҳаларидаги россиялик мутахассиснинг сўзларига кўра, Орол денгизи экологик ҳалокати аллақачон минтақавий даражадан чиқиб улгурган ва у тизимли ечимлар амалга оширилишини талаб қилади.

“Албатта бу бирданига қабул қилинадиган популистик қарор бўлмасилиги керак – бундай лойиҳалар жиддий экологик ва муҳандислик баҳолаш ишларини талаб қилади. Сибир иқлими ўзгарувчан, чучук сув ҳаддан кўп ва у ерда доимий тошқинлар бўлиб туради. Иртиш дарёси сувининг бир қисмининг Ўрта Осиёга оқиши Ўзбекистон муаммосини ҳал қилиши ва Россиядаги вазиятни нормаллаштириши мумкин”, - дейди Завьялов.

Унинг таъкидлашича, бундай сув қувурини қуриш юзлаб миллиард долларга тушиши мумкин, бироқ бу газ ва нефтнинг аналоги бўлиши мумкин.

“Энг муҳими бу қайта тикланадиган ресурс. Нима учун биз газ ва нефтни сотган каби сувни ҳам сотолмаймиз. Мен бу ерда ҳеч қандай қўрқинчли нарса кўрмаяпман”, - дея қўшимча қилди Завьялов.

Сибир дарёларининг сувини Марказий Осиёга олиб келиш ҳақидаги илк фикрлар 1868 йилда Киев университети битирувчиси Я.Демченко томонидан илгари сурилган. Собиқ совет даврида эса бу лойиҳа кўпроқ сиёсий тус олиб, Марказий Осиё мамлакатларини умрбод Россияга қарам давлат сифатида қолдириш режаларидан бири бўлиб хизмат қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан