Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Экспертлар нефтнинг жаҳон нархлари прогнозини пасайтирди
9.03.2023 11:41,  
65

Barclays халқаро молиявий конгломерати 2023 йилда нефть нархлари прогнозини пасайтирди. Мутахассисларининг фикрича, Брент нефтининг ўртача нархи бир баррель учун 92 долларни ташкил этади – бу олдинги тахминлардан 6 долларга кам, хабар берди Reuters.

Barclays маълумотларига кўра, West Texas Intermediate (WIT) нефти бу йил бир баррель учун ўртача 87 доллардан сотилади. Бу қиймат аввалги прогнозлардан 7 долларга кам.

2024 йилда Брентнинг ўртача нархи 97 доллар, WIT– 92 доллар бўлиши тахмин қилинмоқда.

Barclays нефть нархи бўйича тахминларини қайта кўриб чиқди, бу эса Россиянинг санкцияларга қарамай, ишлаб чиқариш даражасини сақлаб қолиш қобилиятига ишора қилди.

Шу билан бирга, экспертлар 2023 йилнинг иккинчи ярмида Хитойда Covid-19 чекловлари олиб ташланганидан кейин дунёга очилаётган унга бўлган талаб ортиб бораётганлиги сабабли хомашё тақчиллиги юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.

2022 йил охирида Европа Иттифоқи, G7 давлатлари (Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ), шунингдек, Австралия Украинадаги можаро туфайли Россия нефти нархини чеклашга келишиб олдилар.

Barclays Британия молиявий конгломерати бўлиб, Европа, Осиё ва Қўшма Штатларда ўзининг кенг вакилликларига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан