Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Экспортнинг ошиши иқтисодий ўсишга қандай таъсир қилади?
24.01.2023 15:21,  
36

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари экспортнинг ошиши иқтисодий ўсишга қандай таъсир қилишини тадқиқ этди. 

Тадқиқот Измир шартномаси мамлакатлари доирасида амалга оширилди ва унда бирламчи экспорт товарлари (нефть ва табиий газдан ташқари) Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Покистон, Тожикистон, Туркия, Туркманистон ва Ўзбекистондаги иқтисодий ўсишга қандай таъсир кўрсатиши ўрганиб чиқилди.  

Маълумот учун: Измир шартномаси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар томонидан, халқлар ўртасидаги чуқур тарихий ва маданий алоқаларни янада яхшилаш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда мамлакатлараро савдо ҳажмини янада кенгайтириш мақсадида имзоланган. 

ELG (Export Led Growth) ёндашувига мувофиқ, ЯИМнинг реал ўсиши нафақат меҳнат ва капитал миқдорининг ўсишига, балки мультипликатор эффекти орқали экспортнинг ўсишига ҳам таянади. Экспортга йўналтирилган сиёсат туфайли экспортнинг ўсиши ресурсларни самарали тақсимлаш, потенциалдан унумли фойдаланиш орқали билвосита иқтисодий ўсишни рағбатлантириши мумкин (Awokuse, 2003; Pillay, 2011). 

Тадқиқот натижалари экспорт ҳажми иқтисодий ўсишга сезиларли ва ижобий таъсир қилувчи омил эканлиги ва экспорт ҳажмининг 1 фоизга ортиши қўшимча 0,4 фоиз иқтисодий ўсишга олиб келишини кўрсатди. Бундай ҳолат ички инвестициялар, иқтисодий эркинлик, ишчи кучи ва ташқи қарз кўрсаткичлари таъсирини олиб ташлаган ҳолда ҳам сақланиб қолади. 
Таҳлил жараёнида Измир шартномаси мамлакатларининг 2002-2020 йиллардаги панел маълумотларидан фойдаланилди ва Prais-Winsten ва Random эффектлар регрессия усуллари қўлланилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан