Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Барселона» «Эль-Класико»да мағлубиятга учраб, пешқадамликни бой берди (видео)
2.03.2020 09:40,  
333

Испания Ла Лигаси 26-тури доирасидаги марказий ўйинда “Реал” Мадридда “Барселона”га қарши ўйинда майдонга тушди. “Сантьяго Бернабеу” стадионида кечган учрашувнинг дастлабки бўлими тенг курашлар остида ўтиб, дарвозабонларнинг ишончли ўйини билан ёдда қолди.

Иккинчи бўлим эса мезбонларнинг ҳужумлари остида ўтди, дейиш мумкин. Мадридликлар майдон марказида устунлик қилиб, қанотлар орқали ҳужумларни тўхтатишмади. Ниҳоят, 71-дақиқада Тони Крооснинг ажойиб узатмасидан кейин Винисиус ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кириб, зарба йўллади – тўп Пикега тегиб тер Штеген дарвозасидан жой олди – 1:0.

Ўйин минимал ҳисобда якунланиши арафасида Зидан Марианони майдонга туширди. 90+1-дақиқада майдонга тушган Мариано сўнгги дақиқада ўз голи билан “Реал”га ишончли ғалабани тақдим этди – 2:0. Натижада “Реал” турнир жадвалида очколар сонини 56тага етказиб, 1-ўринга чиқиб олди. “Барселона” эса 55та очко билан 2-ўринга тушди.

Реал Мадрид – Барселона 2:0

Голлар: 1:0 – 71 Винисиус Жуниор, 2:0 – 90+2 Мариано.

Огоҳлантиришлар: Винисиус Жуниор (10), Карвахаль (19), Альба (19).

Ла Лига. Турнир жадвали
Фото: tribuna.uz

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан