Елбаси Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди

Елбаси Нурсултон Назарбоевда коронавирус аниқланди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг сайти хабар беришича, Елбасида коронавирус аниқлангани боис у ўзини ўзи изоляция қилган.

"Афсуски, Елбасидан олинган коронавирус инфекциясига олинган охирги тест ижобий натижа кўрсатди. Хавотирланишга ўрин йўқ" дейилади хабарда.

Нурсултон Назарбоев масофадан ишлашни давом эттиради.