Элдор Шомуродов Бундеслигага ўтиши мумкин

Элдор Шомуродов Бундеслигага ўтиши мумкин

Ростов ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг вакили Қаҳҳор Мўминов футболчига қайси клублар қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

«Штутгарт» 10 млн евро атрофида таклиф қилди. ЦСКА ҳам мақбул таклифни билдирди. Ҳозирда қарор бериш ҳуқуқи фақат "Ростов"да қолди. Лекин бу масала қишда ҳал этилмайди. Агар келаси йил ёзда топ лига вакилларидан яхшироқ таклиф бўлса, уни кўриб чиқамиз. Бунга жамоа раҳбарияти ҳам қарши эмас», дейди Мўминов.

24 ёшли хужумчи Россия чемпионати тўпурари. У Премир-лигадаги 12 та баҳсда 10 марта рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча Сингапурга қарши бўлиб ўтган учрашувда миллий терма жамоамиз сафида майдонга тушган Элдор 2 та голга муаллифлик қилди.