"Женоа"нинг 7 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига "Интер" чек қўйди

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 24-турида «Женоа» 28 февраль, якшанба куни «Интер» меҳмони бўлди. Учрашувда миланликлар Элдор Шомуродов жамоасига имконият қолдирмади. Учрашувнинг дастлабки дақиқасида мезбонлар ҳужумчиси Ромелу Лукаку ҳисобни очди. Шундан сўнг 1-бўлимда ҳисоб ўзгармади.

69-дақиқада Лукакунинг узатмасидан сўнг Маттео Дармиан «Интер»нинг иккинчи голини урди. 77-дақиқада Алексис Санчес меҳмонлар дарвозасига тўп киритиб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.

Элдор Шомуродов ушбу учрашувнинг 62-дақиқасида майдонга тушди.

Мазкур ғалабадан сўнг Антонио Конте шогирдлари пешқадамликни мустаҳкамлади. Жамоа ҳисобида 56 очко мавжуд. Ўзбекистонлик футболчи тўп сурадиган «Женоа» эса 24 турда 26 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 13-поғонасида қайд этилган.

«Интер М»—«Женоа» 3:0
Голлар:
 1:0 – 1 Лукаку, 2:0 – 69 Дармиан, 3:0 – 77 Санчес.
«Интер»: Ҳанданович, де Врей, Шкриньяр, Бастони, Дармиан (Д’Амброзио, 84), Брозович (Гальярдини, 76), Перишич (Янг, 84), Эриксен, Барелла (Видаль, 85), Мартинес (Санчес, 76), Лукаку.
«Женоа»: Перин, Чиборра, Гольданига, Сапата, Гильоне (Шомуродов, 62), Мелегони (Портанова, 71), Радованович (Онгене, 46), Стротман (Беҳрами, 46), Ровелла, Пьяца, Скамакка (Пандев, 62).
Огоҳлантиришлар: Сапата (18), Стротман (40).