Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Электр энергетикаси соҳасини ислоҳ қилишнинг Филиппин тажрибаси ҳақида нималарни биласиз?
16.01.2023 14:25,  
82

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) тадқиқотчилари томонидан Филиппинда электр энергетикаси тизимида амалга оширилган ислоҳотлар  ўрганилди.

Ўтган асрнинг 80-йилларида Филиппинда электр энергияси асосан монопол мавқега эга Миллий энергетика корпорацияси (НПC) томонидан ишлаб чиқарилар ва етказиб бериларди. Тизимнинг нотўғри бошқарилиши, бозор қоидаларига амал қилинмаслиги мамлакатда электр энергияси танқислигини юзага келтирди. 2001 йилга келиб, вазият инқироз даражасига етди. Бу эса соҳадаги ислоҳотларни тезлаштириб юборди. 

Ислоҳотларнинг бориши

2001 йилда Филиппин ҳукумати энергетика тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Шунга кўра, қуйидаги вазифаларни амалга ошириш режалаштирилди:
-  ишлаб чиқариш ва етказиб бериш тизимидаги давлат активларини хусусийлаштириш;
-  электр энергияси учун тарифларни бозор қоидаларига мувофиқлаштириш; 
-  тарифларни мустақил тартибга солувчи орган сифатида Электр энергияси нархларини тартибга солиш комиссиясини (ЭРК) ташкил этиш; 
-  электр энергиясининг улгуржи бозорини шакллантириш; 
-  узоқ муддатли чакана истеъмолни рағбатлантириш;

Ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида қуйидаги институционал муаммолар юзага келди:
1. Электр энергетикаси тизимига давлат томонидан аралашувнинг кучлилиги; 
2. Электр энергиясини ишлаб чиқариш тизимини хусусийлаштиришда юзага келган қийинчиликлар (инвесторлар ишончининг йўқлиги); 
3. Тизимни тартибга солиш механизмининг яхши ишламаслиги. 

Ислоҳотлар давомида муаммолар юзага келган бўлсада, ютуқларга ҳам эришилди. Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) ва акциз солиғининг оширилиши, шунингдек, давлат харажатларининг чекланиши туфайли 2004 йилнинг охири 2005 йилнинг бошида электр энергияси тарифлари 30% га оширилди. Натижада  2005 йил сўнгига келганда Миллий энергетика корпорациясининг (НПC) молиявий тақчиллиги ЯИМга нисбатан 5% дан 0,2% гача қисқарди.

Хулоса

Ислоҳотлар муваффақияти ҳукуматнинг кучли сиёсий иродасини намоён этди. Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида давлат компаниясининг турли кўринишдаги қарздорлиги ортиб борди. Бу эса мамлакатнинг умумий фискал барқарорлигига хавф туғдирди. Нархларни тартибга солувчи мустақил регулятор ташкил этилганидан кейин ҳам электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхоналарни хусусийлаштириш муваффақиятли кечмади. Тизимга бозор механизмлари фаол татбиқ этилганидан сўнггина давлат энергетика компаниясининг бюджетга салбий таъсири камайди ва электр энергиясини ишлаб чиқариш ва етказиб беришда ижобий натижалар кўзга ташлана бошлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан