Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Электр энергияси ва табиий газ тўлови бўйича «Ижтимоий норма» тизими киритилиши мумкин
31.05.2022 17:23,  
4

Қарор лойиҳасини ишлаб чиқишда, биринчи навбатда, аҳолининг кам таъминланган қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш асосий мезон қилиб олинди. Халқаро тажриба асосида аҳолининг кам таъминланган ва паст даромадли қатлами манфаатларидан келиб чиқиб, ижтимоий ҳимоя самарадорлигини ошириш учун «ижтимоий норма» тизими бутун республика бўйича амалга киритилиши белгиланмоқда.

Мазкур қарор лойиҳаси билан 2022 йил 1 июлдан бошлаб:

Электр энергияси бўйича:

- аҳоли учун 1 кВт.соат электр энергияси истеъмоли ойига 250 кВт соатгача – 325 сўм, 250 кВт.соатдан юқори ҳар 1 кВт.соат учун – 650 сўм;

- 1 кВт.соат электр энергияси Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 800 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 600 сўм.

Табиий газ бўйича:

- аҳоли учун 1 куб м табиий газ истеъмоли ойига иситиш мавсумида 700 куб метргача – 410 сўм, 700 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм, иситиш мавсумидан ташқари даврда 200 куб метргача – 410 сўм, 200 куб метрдан юқори ҳар 1 куб метр учун – 1 200 сўм.

- 1 куб м табиий газ Навоий КМК, Олмалиқ КМК ва бюджет ташкилотлари учун – 1 300 сўм, автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун – 1 200 сўм, иссиқлик электр станциялари учун – 1 000 сўм ҳамда қолган юридик шахслар учун – 1 150 сўм.

Суюлтирилган газ эса аҳоли учун – 1 600 сўм миқдорида белгиланмоқда. Бунда, 1 абонентга бир ойда ўртача 20 кг суюлтирилган газ етказиб берилишини ҳисобга олсак, абонентнинг қўшимча харажати бир ойда 9,6 минг сўмни ташкил этади.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан