Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар карантин вақтида тармоқдан узилмайди
24.03.2020 16:40,  
284

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ матбуот хизмати хабарига кўра, бугунги кунда юзага келган эпидемиологик вазият, яъни карантин даврида халққа енгиллик яратиш мақсадида электр энергиясидан қарздор истеъмолчилар (жисмоний) тармоқдан вақтинча ажратилмаслиги белгиланди. Бундай саъй-ҳаракатлар истеъмолчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Шунингдек, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатда мавжуд барча тўлов тизимлари ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга оширишлари мумкинлиги эслатиб ўтилган.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ фуқаролардан карантин даври тугаши билан тўпланиб қолган қарздорликни бартараф этишни сўраб қолган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан