Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Электромобиль ишлаб чиқарувчи Tesla акциялари бир йил ичида 50 фоизга арзонлашди
16.10.2022 13:35,  
35

Американинг Tesla компанияси акциялари қиймати бир йил ичида деярли икки баравар арзонлашди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

АҚШ фонд бозоридаги савдолар натижасида нарх бир дона акция учун 204,99 долларгача пасайди. Шу билан бирга, компания акцияларининг максимал нархи 2021 йил 4 ноябрда қайд этилган, ўшанда улар бир акция учун 409,97 долларни ташкил қилган. Бундан ташқари, компаниянинг бозор капиталлашуви ҳам тушиб кетди ва 2022 йил 15 октябрга келиб 642 миллиард доллар даражасида эди.

Бозор мутахассислари Tesla акциялари АҚШ фонд бозорларида умумий таназзул кузатилаётгани сабабли қулаган деган фикрга келишди. Бундан ташқари, компаниянинг ўзига хос муаммолари бор. Хусусан, учинчи чоракда логистика билан боғлиқ қийинчиликлар туфайли автомобиль етказиб беришнинг камайиши ҳақида гап кетмоқда.

Мутахассисларнинг фикрича, автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмига компаниянинг энг йирик заводларидан бири жойлашган Шанхайдаги коронавирус чекловлари ҳам таъсир кўрсатган. Талабга автомобиль нархининг ошиши ҳам таъсир кўрсатмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан