Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Электрон харидлар учун ҳам кешбэк тўлаш бошланди
11.05.2022 11:46,  
84

Энди масофавий электрон тўловлар учун ҳам харидлардан 1 фоиз миқдорида кешбэк тўланади. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Буларга Click, Payme, Oson, Apelsin, Paynet, ATTO ва бошқа хизматлар, банк хизматлари (жумладан, мобил иловалар) ва marketplace`лар (онлайн дўконлар) орқали тўловлар киради.

Ушбу хизматларнинг солиқ органлари тизимлари билан интеграциялашуви туфайли тўлов тизимлари орқали тўловларни амалга оширишда QR-кодли чек ҳосил бўлади. Агар истеъмолчи кешбэк тизимида рўйхатдан ўтган бўлса, харид суммасининг 1 фоизи Soliq мобил иловасининг шахсий кабинетида автоматик тарзда акс эттирилади.

Шунингдек, кешбэкни олиш учун электрон чекдаги QR кодни сканерлаш мумкин.

Қўмитанинг эслатишича, автомобиллар, ҳаво ва темир йўл чипталарини харид қилиш, коммунал ва алоқа хизматлари учун тўловларни амалга оширишда кешбэк тўланмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан