Элликбоши, ошпаз ва шифокорлар Умрага кимнинг ҳисобидан боради? (видео)

Элликбоши, ошпаз ва шифокорлар Умрага кимнинг ҳисобидан боради? (видео)

Аввал хабар қилганимиздек, кеча 11 февраль куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Умра сафарини ташкил этиш ва ўтказиш” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи ва Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпанияси вакиллари иштирок этишди.

Умра монополиясининг зарарлари ҳақида батафсил мақола (видео)

Тадбирда Умра зиёрати билан боғлиқ масалалар, асосан, хусусий туристик компанияларга зиёратларни амалга ошириш учун рухсат бериш масаласи кўтарилди.

Анжуманда Sof.uz мухбири ҳар куни Умра сафарига кетаётган 500 нафар зиёратчиларга бошчилик қиладиган имом-элликбошилар, шунингдек зиёратчиларга хизмат кўрсатувчи шифокор ва ишчи гуруҳ аъзолари кимнинг ҳисобидан Саудия Арабистонига бориб келиши ҳақида сўради.

Ҳажга қачон боришингизни биласизми ёхуд яна монополия ҳақида...

Дин ишлари бўйича қўмита раисининг биринчи ўринбосари Музаффар Комиловнинг айтишича, имом-элликбошилар, шифокорлар, ошпазлар ва бошқа ишчи гуруҳ аъзолари харажатларининг бир қисми зиёратга кетаётган йўловчиларнинг ҳисобидан, қолган қисми эса Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳисобидан қопланишини маълум қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Мусулмонлари идораси бюджетининг асосий қисми масжидлардаги эҳсон қутиларига ташланган пуллар ҳисобидан шакллантирилиши туфайли, элликбошилар ҳам халқнинг пуллари эвазига умра ва ҳаж сафарларига бориб келиши таъкидланди.