Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Европа иттифоқи университети ҳисоб-китобларига кўра, 53 Швейцария компаниясидан 18 таси Россияни тарк этган
20.02.2023 12:13,  
11

53 Швейцария компаниясидан 18 таси Украинадаги воқеалар фонида Россияни тарк этди, яна 14 таси ўз фаолиятини тўхтатди, аммо мамлакатга қайтиш имкониятини сақлаб қолди. Бу ҳақда "Tages-Anzeiger" газетаси Ел университети бошқарув факультети профессори Жеффри Сонненфелднинг тадқиқотига таяниб ёзди.

Унинг сўзларига кўра, ишни тўхтатиб қўйган, бироқ қайта тикланишни истисно қилмаганлар орасида Swatch Group, Richemont ва Rolex соат ишлаб чиқарувчилари, жаҳоннинг энг йирик хом ашё етказиб берувчи Glencore ва Халқаро футбол федерацияси ФИФА ҳам бор.

Гидротехника ускуналари ишлаб чиқарувчи Sulzer, ABB саноат гуруҳи, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи Holcim, Zurich Insurance Group суғурта компанияси, нефть трейдери Vitol, шоколад ишлаб чиқарувчи Lindt & Sprüngli ўз фаолиятини бутунлай тўхтатди.

Россия бозорида ҳали ҳам полимер ишлаб чиқарувчи Ems-Chemie, қурилиш ускуналари компанияси Liebherr, ёғочни қайта ишлаш компанияси Swiss Krono ва истеъмол товарлари чакана савдоси Zepter мавжуд.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан