Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эммануэль Адебайор «Пахтакор»​га ўтмоқда
4.12.2019 14:36,  
678

Туркиянинг “Кайсериспор” клуби ҳужумчиси Эммануэль Адебайор Тошкентнинг “Пахтакор” клуби сафига ўтмоқда. Бу ҳақда «Milliyet»​ нашрига асосланиб Кун.уз хабар бермоқда.

Манбада ёзилишича, 35 ёшли тоголик форвард 2 декабрь кунги “Бешиктош” - “Кайсериспор” (4:1) ўйинидан кейин клуби билан хайрлашишга қарор қилган. Шу куни у жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.

Африкалик ҳужумчи “Пахтакор” сафига ўтиш масаласида Шота Арвеладзе билан оғзаки келишувга эришгани айтилмоқда.

Маълумот учун, Эммануэль Адебайор “Арсенал” (2005-2009), “Манчестер Сити” (2009-2011), “Реал” (2010-2011), “Тоттенҳэм” (2011-2015) ва “Кристал Пэлас” (2015-2016) каби клубларда тўп сурган, 2017 йил январида Туркия чемпионатига йўл олган эди. У уч мавсум “Истанбул” клубида ўйнагач, 2019 йил августида “Кайсериспор” сафига келиб қўшилган ва жамоа билан бир йиллик шартнома имзолаганди.

“Кайсериспор” Туркия Суперлигаси 13-туридан кейин турнир жадвалида бор йўғи битта ғалаба билан сўнгги 18-ўринни эгаллаб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан