Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эммануэл Макрон Исроил полициясини Қуддусдаги черковдан ҳайдаб чиқарди
23.01.2020 18:06,  
1422

Франция президенти Эммануэл Макрон Қуддусга Халқаро Холокост Форумига биринчи бўлиб учиб борган. У нафақат президент Руби Ривлин билан учрашиб саройда суратга тушишга муваффақ бўлган, балки Қуддус полицияси билан жанжаллашишга ҳам улгурди. Бу ҳафда Исраелинфо хабар берди.

Франция президенти ва Исроил полицияси ўртасидаги тўқнашув француз журналисти Ава Жамшиди томонидан суратга олинди. Макрон Исроил полиция соқчилари Эски шаҳардаги Виа-Долорозани бошида жойлашган ва Франция ҳукуматига тегишли бўлган "Муқаддас Анна" католик черковига ундан олдин киришганидан ғазабланди.

Франция президенти полициядан черковни тарк этишни қаттиқ талаб қилди. “Биз қоидаларни жуда яхши биламиз, ҳамма уларни билади. Қилган ишларингиз менга ёқмади. Тарк этинглар бу ерни!" - деб сўради Макрон. У Исроил полициясининг ишини қадрлашини таъкидлади, аммо асрлар давомида мавжуд бўлган қонунга риоя қилишни ва Франциянинг суверен ҳудуди ҳисобланган черковдан соқчиларни чиқариб ташлашни талаб қилди.

Шу кунларда 45 мамлакатдан 50 га яқин юқори мартабали мулозимлар Қуддусда йиғилишади. Журналистлар Халқаро Холокост форумини "Исроил тарихидаги энг катта дипломатик воқеа" деб аташмоқда. 10 мингга яқин полиция ходими тартибни сақлаш ва ҳурматли меҳмонларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун ташланди.

Украина президенти Владимир Зеленский ушбу форумга бормаслигини 23 январь куни Фейбукдаги саҳифасида ёзиб маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 22-23 январь кунлари Исроилда Совет қўшинлари томонидан Освенцим-Биркенау концлагери озод этилганининг 75 йиллиги ва Халқаро Холокост Хотира куни муносабати билан форум ўтказилмоқда. Иккала сана ҳам 27 январь куни нишонланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан