Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Эммануэл Макрон ва Владимир Путин ўртасида навбатдаги суҳбат бўлиб ўтди
4.05.2022 09:36,  
167

Франция президенти Эммануэл Макрон Россия етакчиси Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилишди. Бу ҳақда «ТАCC» манбаси хабар бермоқда.

Франция президенти Эммануэл Макрон Россия етакчиси Владимир Путин билан суҳбатда Мариупол ва Донбассдаги вазиятдан хавотирда эканлигини билдирди ва Россияни Азовстал заводи ҳудудидан эвакуация қилишда ёрдам беришда давом этишга чақирди. Бу сешанба куни икки президент ўртасидаги телефон мулоқоти якунлари бўйича тарқатилган Елисей саройининг ахборотида айтилади.

«Франция раҳбари Мариупол ва Донбассдаги вазиятдан чуқур хавотирда эканлигини билдирди ва Россияни «Азовстал» заводи ҳудудидан сўнгги кунларда бошланган эвакуацияни давом эттиришга кўмаклашишга чақирди», — дейилади Макрон маъмурияти баёнотида. Республика Президенти «гуманитар ташкилотлар билан мувофиқлаштириш ва эвакуация қилинганларга халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларига мувофиқ яшаш жойини танлаш ҳуқуқини бериш» муҳимлигини таъкидлади.

Франция президенти, Елисей саройи баёнотида айтилишича, Украина можаросининг «оқибатлари жиддийлигини» яна бир бор таъкидлади. У «Россияни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзоси сифатидаги масъулиятига мувофиқ ҳаракат қилишга чақирди», дейилади манба хабарида.

Макрон, шунингдек, Путинга тинчликни тиклаш манфаати йўлида келишувларга эришишда ёрдам беришга тайёрлигини айтди. «Франция раҳбари тинчликни, шунингдек, Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ ҳурмат қилишни таъминлайдиган музокаралар йўли билан ечим топиш учун шарт-шароит яратишга ёрдам беришга тайёрлигини билдирди», — дейилади баёнотда. «Республика президенти Украина можаросида ўт очишни тўхтатиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади», дейилади манбада.

Унда айтилишича, Макрон Украинанинг Қора денгиз орқали озиқ-овқат экспортини тиклаш учун «шунингдек, ваколатли халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини» билдирган. Унинг фикрича, бу «жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигига таъсирини ҳисобга олган ҳолда» жуда зарур қадам ҳисобланади.

BFM маълумотларига кўра, икки етакчи ўртасидаги икки соатдан кўпроқ давом этган суҳбат Макрон 24 апрелда иккинчи муддатга сайланганидан буён илк суҳбат бўлди. Бунгача Франция ва Россия президентлари 29 март куни телефон орқали гаплашган. Ўтган шанба куни Макрон Украина етакчиси Владимир Зеленский билан суҳбатлашган эди.

Февраль ойи бошида Макрон Россия Федерацияси президенти билан музокаралар ўтказиш учун Москвага ташриф буюрган эди. Эртаси куни Франция президенти Киевга ташриф буюрди. Москвадаги мулоқотдан сўнг Макрон ва Путин мунтазам равишда телефон орқали мулоқот қилиб туради. Le Parisien газетасига кўра , 2021 йилнинг декабрь ойидан бери президентлар жами 20 га яқин телефон орқали мулоқот қилишган.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан