Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Эмомали Раҳмон 90,9% овоз билан Тожикистон президентлигига қайта сайланди
12.10.2020 12:50,  
156

Тожикистоннинг амалдаги президенти 68 ёшли Эмомали Раҳмон президентлик сайловларида 90,9% овоз билан ғалаба қозонган. Бу ҳақда мамлакат Марказий сайлов комиссияси маълум қилди. Ғалаба қозониш учун сайловчиларнинг 50% овозини тўплаш етарли. Жаноб Раҳмон 1994 йилдан бери президентлик постида.

Тожикистонда президент сайловлари 11 октябр куни бўлиб ўтди. МСК уларни ҳақиқий деб топди. МСК маълумотларига кўра, сайловчиларнинг якуний иштироки 85,39% ни ташкил этди.

Манба: Sputnik Тожикистон

Эмомали Раҳмон илгари тўртта президентлик сайловларида ғолиб чиққан: 1994 йилда (59,5%), 1999 йилда (97,6%), 2006 йилда (79,3%) ва 2013 йилда (83,9%).

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев тожик ҳамкасбининг ғалабаси билан табриклади. Телефон орқали қилинган мулоқотда "Давлатимиз раҳбари Тожикистон етакчисини ишончли ғалабаси билан табриклаб, унга биродар тожик ҳалқи фаровонлиги ва равнақи йўлидаги фаолиятида катта муваффақиятлар тилаган".

Тожикистон президенти матбуот хизматига кўра, Раҳмонни сайловлардаги ғалабаси билан Беларус Президенти (!) Александр Лукашекно ҳамда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев табриклаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан