Энди абитуриент рухсатномаси тестга кириш жойларида ҳам чоп этиб берилади

Энди абитуриент рухсатномаси тестга кириш жойларида ҳам чоп этиб берилади

Абитуриент рухсатномасини тестга кириш жойида чоп этиб бериш йўлга қўйилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Давлат қабул комиссиясининг қарорига биноан, тест синовлари ўтказиладиган стадион ва хиёбонларга олий таълим муассасалари ректорлари (филиал директорлари) масъул қилиб бириктирилади.

Бириктирилган масъуллар абитуриентларни тартибли ва ижтимоий масофани сақлаган ҳолда тегишли ҳудудларнинг кириш жойларига йўналтиради ҳамда рухсатномасини олмаган абитуриентларга «Абитуриент рухсатномаси» чоп этиб берилишини таъминлайди.