Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди Аи-80 бензини нархи давлат томонидан тартибга солинмайди
6.04.2020 11:22,  
1214

“Нефть-газ тармоғининг молиявий барқарорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ– 4664-сон, 04.04.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Нефть-газ тармоғи корхоналарининг операцион самарадорлигини яхшилаш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқилади.

Нефть-газ тармоғидаги барча корхоналарда коррупцияга қарши “комплеанс-назорат” тизими жорий этилади.

Юқори малакали хорижий эксперт ва мутахассислар, шу жумладан хориждаги ватандошларни нефть-газ тармоғи корхоналарига ишга ёллаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Нефть-газ тармоғидаги фаолият турларини лицензиялаш такомиллаштирилади ва соддалаштирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва “Ўзкимёсаноат” АЖ устав жамғармаларида давлат улуши оширилади.

2020 йил 1 майдан бошлаб Аи-80 маркали автомобиль бензини ва дизель ёқилғиси (шу жумладан ЭКО маркали дизель ёқилғиси) чакана нархларини давлат томонидан тартибга солиш бекор қилинади ва нефтни қайта ишлаш заводлари томонидан уларни сотиш фақат биржа савдолари орқали амалга оширилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан