Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди аралашмаса бўлмайди — Нью-Йорк “Марказий банки” фонд бозорлари учун $1,5 трлн чиқаради
14.03.2020 10:06,  
565

Нью-Йорк федерал захира банки коронавирус туфайли жаҳон фонд бозорларида бошланган тартибсизлар учун $1,5 трлн миқдоридаги маблағ сарфлашни режалаштираётганини маълум қилди.

Бундай қарорга 12 март куни акциялар нархи рекорд даражада тушганидан сўнг келинган. Савдо куни якунига келиб АҚШнинг йирик фонд индекслари 7 %га қадар пастлади. Бундай “шўнғиш” 1987 йилдан бери кузатилмай келаётган эди, ҳатто 2008 йилга жаҳон ипотека инқирозида ҳам.

"Ушбу қарор коронавирус тарқалиши хавфи билан боғлиқ молиявий бозорлар ғазначилиги томонидан молиялаштиришдаги сезиларли тафовутни бартараф этиш мақсадида қабул қилинди", — дейилади хабарда.

12 мартдаги АҚШнинг учта асосий индекслари қулаши натижасида савдолар 15 дақиқага тўхтаб қолди. Пайшанба куни, шунингдек, нефт нархи ҳам пасайган: Лондон фонд биржасида Brent баҳосидаги нефт 9 %га арзонлаб, баррели 32,84 доллардан таклиф қилинган.

Жаҳон бозорлари коронавирус эпидемияси ЖССТ томонидан пандемия деб таърифланиши ортидан пасайди. Бундан ташқари, АҚШ президенти Доналд Трамп Европанинг 26 мамлакати билан авиапарвозларга тақиқ қўйди. Бу қарор ҳам нефт нархи ўзгаришига таъсир қилди.

Нью-Йорк федерал захира банки АҚШ Марказий банки вазифасини бажарувчи Федерал Захира Тизимига кирадиган 12 та банкдан бири. долларни эмиссия қилиш ҳуқуқига эга.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан