Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди бакалавр ва магистр дипломларига QR-код қўйилади
11.01.2020 11:11,  
694

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилади.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар беришича, ушбу тизим ОТМ томонидан берилган дипломларнинг ҳақиқийлигини аниқлашда энг самарали ечим сифатида қаралмоқда.

Дипломларни QR-кодлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқичда лойиҳа ишлаб чиқилади:

– дунёда мавжуд муқобил платформаларни тадқиқ ва таҳлил қилиш;

– тизимнинг концептуал моделини яратиш;

– маълумотлар базаларини лойиҳалаш ва тизимнинг функционал архитектурасини яратиш.

2-босқичда QR -код тизими ишлаб чиқилади:

– бакалавр ва магистрлик дипломлари учун индивидуал QR-кодлар яратиш тизимини ишлаб чиқиш.

3-босқичда талабалар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади:

– республика бўйича талабалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда бакалавр ва магистрлик дипломлари учун индивидуал QR -кодларни яратиш тизими билан интеграциялаш.

4-босқич. Амалиётга жорий этиш:

– апробация: дастурий таъминотнинг пилот версияси комплекс синовдан ўтказилади ва жамоатчиликка тақдим этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан