Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди бутун дунёга интернет тарқатувчи Starlink'ка сиз ҳам ўз манзилингизни кўрсата оласиз
15.07.2020 12:41,  
971

Таниқли тадбиркор Илон Маск ўзининг Starlink лойиҳаси доирасида бутун Ер юзини текин интернет билан таъминлашни ният қилган. Аввалроқ мазкур хизматдан фойдаланиш истагида бўлганлар учун унинг расмий сайтида аризалар қабули бошланган эди.

Компания расмий сайтидаги сунъий йўлдошлар орқали тарқатилувчи интернетга уланиш учун рўйхатдан ўтиш шакли кенгайтирилди. Энди унда нафақат почта индексингиз (ZIP-код), балки аниқ манзилингизни ҳам кўрсатишингиз мумкин.

Starlink вакилларининг сўзларига кўра, аризачиларнинг манзиллари уларга тармоқнинг муайян ҳудудларда янгиланишини яхшилаш учун асқатади.

Агарда сиз олдин ариза берган бўлсангиз, унда кўрсатилган электрон почтангизга ўз манзил маълумотларингизни тўлдиришингиз мумкинлиги ҳақида хат келади.

Эслатиб ўтамиз , шу пайтгача кўплаб хабарларда Starlink интернети бепул бўлиши айтилаётган эди. Аммо кейинги пайтларда унинг интернети пулли, лекин паст нархларда тақдим этилишини айтишяпти. Шунга қарамай, у ҳозирги мобил ва симли интернетлардан анча арзон бўлади; асосийси – ҳамма жойда ва 5–10 марта тез ишлайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан