Энди давлат нотариуси хусусий амалиёт билан шуғулланса, давлат божи тўламайди

Энди давлат нотариуси хусусий амалиёт билан шуғулланса, давлат божи тўламайди

Аввал хабар қилганимиздек, “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” Қонун (ЎРҚ-619-сон, 20.05.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.

Қонунга кўра, давлат нотариал идорасининг хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган нотариуси хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига доир лицензия берилганлиги учун давлат божи тўлашдан озод қилинади.

Шунингдек, икки ёки ундан ортиқ шахс номидан ёхуд икки ёки ундан ортиқ шахс номига берилган битта ишончномани тасдиқлашда давлат божи битта ҳаракатга нисбатан ундирилади.