Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энди дориларнинг халқаро патентланмаган номи бўйича рецепт ёзилади. Бу нима дегани?
19.08.2020 10:51,  
349

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2020 йил июль ойидаги 121-сонли буйруғига кўра, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъий назар барча тиббиёт ташкилотлари беморга мажбурий тартибда халқаро патентланмаган ном бўйича рецепт ёзиши лозимлиги белгилаб қўйилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассиси бу масалага изоҳ берди. 

— Содда қилиб тушунтирсак, дори воситаси савдо номи билан ёки кимёвий номи билан тиббиёт амалиётида қўлланилади, – дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги бошқарма бошлиғи Муҳаббат Ибрагимова. – Бир хил тартибдаги ва дори шаклдаги дори препаратлари, дейлик, Германия, Ҳиндистон ёки Ўзбекистон ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан турлича савдо номлари билан ишлаб чиқарилган бўлиши мумкин. Уларнинг таъсири бир хил бўлгани ҳолда, нархи ва қадоғидаги савдо номи бир-биридан фарқ қилади.

Рецептга дори препаратининг халқаро патентланмаган номи ёзилиши талаби баъзи бир даволовчи шифокорларнинг айнан бир фирма маҳсулотини аниқ савдо номи билан беморга тайинлаши, дорихоналарнинг эса атай қиммат дори воситаларини беморга сотишини олдини олишга қаратилган.

Бу, ўз навбатида, беморга имкони ва ҳамёнига қараб иш кўриши, қиммат дорига маблағи етмасдан тегишли муолажаларни охиригача қабул қилолмай қолишини олдини олади. Бу тартиб 2020 йил 1 июлдан кучга кирган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан